Категории меню
Теги
Талабалар
Наш опрос
Статистика
Онлайн всего: 6 1
Гостей: 6 1
Пользователей: 0
Қават-қават тоблама Макарондан шоҳона овқат?!
арур масаллиқлар: 400 гр. макарон, 300 гр. пишлоқ, 2 ош қошиқдан сариёғ ва нон талқони; гўштли қайла учун: 600 гр. гўшт қиймаси, 1 бош пиёз, 3 ош қошиқ томат, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, қора мурч; сутли қайла учун: 1 л. сут, 4 дона тухум, 4 ош қошиқ ун, 1 ош қошиқ майдаланган ёнғоқ. Тайёрланиши: 1. Макаронни тузли сувда 10 дақиқа қайнатинг. Сўнгра сувини силқитиб, совуқ сувга солиб олинг. 2.
Қиздирилган ўсимлик ёғида гўшт қиймасини 7-10 дақиқа қовуринг. Пиёзни
майдалаб тўғранг-да, уни ҳам қовурилаётган гўшт қиймасига қўшинг. Туз,
мурч сепиб, озгина сув қуйинг-да, паст оловда димланг. 3.
Тўртбурчак шаклдаги чуқур қолипга сариёғ суртиб, нон талқонини сепинг.
Макароннинг ярмини солиб, устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқдан сепинг.
Сўнгра гўштли қайлани солинг. Яна пишлоқ сепиб, қолган макаронни
солинг. 4. Унни сариёғда бироз қовуриб олинг. Сутни қайнатиб, унли аралашмани солинг-да, аралаштириб турган ҳолда қайнатинг. Кейин оловдан олиб, кўпиртилиган тухум ва майдаланган ёнғоқ қўшинг. Макаронли тоблама устидан сутли қайлани ҳам солиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг. | |
Turkum: Pazandachilik | Qo'shilgan: ADMIN (19.03.2016) | |
Ko'rishlar: 244 |