Категории меню
Теги
Талабалар
Наш опрос
Статистика
Онлайн всего: 6 1
Гостей: 6 1
Пользователей: 0
Ажойиб «микс» Жуда осон тайёрланади!
Зарур масаллиқлар: 1
та бутун товуқ гўшти, 300 гр. консерваланган зайтун меваси, 60 мл.
зайтун ёғи, 5 та помидор, 1 бош пиёз, 4-5 бўлак саримсоқпиёз, туз, қора
мурч, зираворлар. Тайёрланиши:
1. Пиёзни ярим ҳалқа шаклида тўғранг. Помидорни қайноқ сувга солиб
олиб, пўстидан тозаланг-да, ярим ой шаклида тўғранг. 2. Зайтун меваларини ўртасидан икки бўлакка бўлинг. 3. Товуқ гўштини ўртача катталикда тўғранг. 4. Саримсоқпиёзни майдаланг. Зираворлар билан зайтун ёғига солиб, аралаштиринг. 5.
Товуқ гўшти бўлакларига зайтун ёғили соусдан суртинг. Барча
масаллиқларни аралаштириб, туз сепинг-да, 180 даражада қиздирилган газ
печига 1 соатга қўйинг. Тайёрланиш вақти: 1 соату 25 дақиқа. | |
Turkum: Pazandachilik | Qo'shilgan: ADMIN (19.03.2016) | |
Ko'rishlar: 229 |