Категории меню
Теги
Талабалар
Наш опрос
Статистика
Онлайн всего: 6 1
Гостей: 6 1
Пользователей: 0
Лавашдан егулик Мазасига гап йўқ!
Зарур масаллиқлар: 200
гр. қайнатилган ёки қовурилган мол гўшти ёки дудланган гўшт, 100 гр.
пишлоқ, 2 та лаваш хамири, 2 дона тухум, 2-3 та ўртача катталикдаги
помидор, саримсоқпиёз, кўкатлар, туз, мурч, ўсимлик ёғи. Тайёрланиши:
1. Дудланган гўштни ёки пиширилган мол гўштини майдалаб сомонча
шаклида тўғранг. Пишлоқни қирғичдан ўтказинг. Саримсоқпиёз, помидор ва
кўкатларни майдаланг. 2. Барча масаллиқларни аралаштириб, туз, мурч қўшинг-да, тухум сариғи солинг. 3.
Лавашни хамирини учбурчак шаклда кесинг. Энг чеккасига қиймадан солиб,
рулет шаклида ўранг. Тухум оқини суртиб, қиздирилган ўсимлик ёғида
иккала томонини қизартириб қовуринг. Тайёрланиш вақти: 35 дақиқа 4 кишилик. | |
Turkum: Pazandachilik | Qo'shilgan: ADMIN (19.03.2016) | |
Ko'rishlar: 209 |