Категории меню
Теги
Талабалар
Наш опрос
Статистика
Онлайн всего: 6 1
Гостей: 6 1
Пользователей: 0
«Меҳмонжон» тобламаси Бешамель соуси билан тайёрланган гўшт
Зарур масаллиқлар: 600
гр. ёғсиз мол гўшти, 600-700 мл. сут, 100 граммдан сариёғ ва пишлоқ, 2
бош пиёз, 300 гр. шампиньон қўзиқорини, 3 ош қошиқ ун, 2 дона помидор,
ёнғоқ, туз, мурч. Тайёрланиши: 1. Гўштни ўртача катталикда тўғраб, тоблама қолипига солинг. Туз, мурч сепинг. 2. Пиёзни ҳалқа шаклида тўғраб, гўшт бўлакларининг устига қўйинг. 3.
Товага сариёғни солиб, паст оловда эритинг. 3 ош қошиқ ун қўшиб,
аралаштириб туринг. Сўнгра сут солиб, туз, мурч сепинг-да, майдаланган
ёнғоқни қўшинг. 4. Тайёр соуснинг учдан бир қисмини гўшт устидан қуйинг. 5. Қўзиқоринларни юпқалаб тўғраб, гўшт тобламаси устига жойлаб, яна соусдан қуйинг. 6. Помидорни ўртача катталикдаги бўлакларга бўлиб, уни ҳам солинг. Кейин қолган соусни қуйинг. 6. Охирида қирғичдан ўтказилган пишлоқни сепиб, тобламани 180 даражада қиздирилган газ печига 45-50 дақиқага қўйинг. 1 соату 25 дақиқа. 6 кишилик.
| |
Turkum: Pazandachilik | Qo'shilgan: ADMIN (19.03.2016) | |
Ko'rishlar: 220 |