Категории меню
Теги
Талабалар
Наш опрос
Статистика
Онлайн всего: 6 1
Гостей: 6 1
Пользователей: 0
«Оққуш» салати Бир хилликдан чекинамиз!
Зарур масаллиқлар: 200 гр. қайнатилган мол гўшти, 1
банка консерваланган қизил ловия, 5 дона қайнатилган тухум, 2 та
қайнатилган сабзи, 2 та тузланган бодринг, 1 бош пиёз, 1 чой қошиқ
сирка, ярим чой қошиқ шакар, майонез, кўкатлар, туз. Тайёрланиши:
1. 2 дона тухумни бутунлигича, битта тухумнинг эса фақат оқини олиб
қўйиб, қолганини тўртбурчак шаклда майдалаб тўғранг. 2. Қайнатилган гўшт, сабзи ва тузланган бодрингни тўртбурчак шаклда майдалаб тўғранг. 3. Пиёзни майдалаб тўғранг-да, 1 ош қошиқ сирка ва ярим чой қошиқ шакар солиб, маринадлаб қўйинг. 4. Барча масаллиқларни аралаштириб, қизил ловия ва майонез қўшинг-да, тузини созланг. 5.
Салатни юракча шаклида ликопга солиб, атрофига сабзи бўлакларини
жойлаштириб чиқинг. Юзига эса қайнатилган тухумдан оққушлар ясаб қўйинг. Тайёрланиш вақти: 20 дақиқа. | |
Turkum: Pazandachilik | Qo'shilgan: ADMIN (19.03.2016) | |
Ko'rishlar: 205 |