Категории меню
Теги
Талабалар
Наш опрос
Статистика
Онлайн всего: 6 1
Гостей: 6 1
Пользователей: 0
Қовоқли туҳфа Ичи тўла витаминлар!
Зарур масаллиқлар:
300-400 гр. гўшт, 100 гр. пишлоқ, 1 дона айлана шаклдаги, ўртача
катталикдаги қовоқ, 3 та картошка, 1 бош пиёз, 1 донадан сабзи ва
помидор, шивит, туз, мурч, ўсимлик ёғи. Тайёрланиши:
1. Картошка ва гўштни тўртбурчак шаклда, пиёзни майдалаб, помидорни эса
ярим айлана шаклида тўғранг. Сабзини қирғичдан ўтказинг. Барча
масаллиқларни қиздирилган ўсимлик ёғига солиб, 15 дақиқа паст оловда
димланг. 2. Қовоқнинг бош қисмини айлана шаклда қопқоққа ўхшатиб кесиб олинг, уруғини олиб ташланг. Ичига ўсимлик ёғи суртинг. 3.
Димланган маҳсулотларни қовоқ ичига солинг. 180 даражада қиздирилган
газ печига 30 дақиқага қўйинг. Сўнгра майдаланган шивит ва пишлоқни
юзига солиб, яна 10-15 дақиқа газ печида қолдиринг. Тайёрланиш вақти: 1 соату 20 дақиқа. 6 кишилик. | |
Turkum: Pazandachilik | Qo'shilgan: ADMIN (19.03.2016) | |
Ko'rishlar: 235 |