Категории меню
Теги
Талабалар
Наш опрос
Статистика
Онлайн всего: 6 2
Гостей: 6 2
Пользователей: 0
08:34 2015 йилда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" хизматларидан 2,5 | |
Миллий авиакомпания хизматларидан 2 миллион 572 минг 289 нафар йўловчи фойдаланди. Жами 42 минг тоннага яқин юк ташилди, деб xabar beradi Жаҳон АА. Ўтган йили "Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳаво лайнерларида 23 минг 269 қатнов амалга оширилди. Ҳозир Халқаро интермодал логистика маркази (ХИЛМ) фаолият юритаётган "Навоий” аэропортидан Деҳли, Мумбай, Дубай, Франкфурт, Шанхай, Сеул, Милан, Вена, Ханой ва Сарагоса каби шаҳарларга юк қатновлари амалга оширилаяпти. Ўтган йилги қатновлар сони 692 та бўлиб, уларда 35 989,2 тонна юк ташилди. Бу эса 2014 йилдагига нисбатан 16 фоизга кўп. Darakchi.uz | |
|