08:16 Берлин шаҳри ғарбида автомобиль портлаб кетди | |
Германия пойтахти Берлин шаҳрида автомобиль портлаб кетди. Портлаш оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда "Lenta.ru” хабар бермоқда. Берлин полицияси матбуот хизмати бошлиғи ўринбосари Карстен Мюллернинг айтишича, портлаш маҳаллий вақт билан тонгги соат 08:00 лар атрофида содир бўлган. У полициячилар портлаш автомобиль ичидаги портловчи ускунанинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида содир бўлганини тахмин қилаётганини қўшимча қилди. Ҳозирда махсус хизмат ходимлари ҳайдовчининг шахсини аниқлаш билан шуғулланмоқда. Берлин полициясининг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида портлаш суратлари пайдо бўлди. Унда кулранг тусли Volkswagen Passat автомобилининг бўлакларини кўриш мумкин. Портлаш юз берган ҳудуд ўраб олинган ва фуқароларга уйларидан ташқарига чиқмаслик тавсия этилган. | |
|