Теги
Кино Soundtreck










Минусофки








Талабалар
Наш опрос
Siz Qaysi Viloyatdansiz ?
Всего ответов: 46
Статистика

    Онлайн всего:  6 1
    Гостей:    6 1
    Пользователей:    0

Primera Taronalar
Zohirshoh Jo'rayev-Dar kunji dilam 2019
Zohirshoh Jo'rayev-Dar kunji dilam 2019
Hurshid Tursunov-Yomg'irli osmon 2019
Hurshid Tursunov-Yomg'irli osmon 2019
Faxriddin Usubaliyev-Qiynama 2019
Faxriddin Usubaliyev-Qiynama 2019
Alisher Zokirov-Menman 2018
Alisher Zokirov-Menman 2018
22:02
“Е-Макtab” янги ахборот тизими яратилди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказида "Е-Макtab” янги ахборот тизими яратилди. 

Бу тизим ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини оқилона ташкил этиш, ижодий-интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш ва ривожлантиришга кўмаклашади. Мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда "Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, мониторингини олиб бориш имконини беради. 

Амалиётга жорий этилган мазкур тизим "Е-MAKTAB” ягона ахборот таълим макони базаси (www.e-maktab.uz)га жойлаштирилди. Дастурга маълумотларни киритиш жараёни давом этмоқда. Ушбу тизим орқали барча мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолияти билан боғлиқ маълумотларни жамлаш ва тегишли жойга узатиш имконияти ҳам пайдо бўлади.

"E-Maktab” базасидан фойдаланиш жуда қулай. Бунинг учун компьютер техникасини мукаммал билиш шарт эмас. Тизимга маълумотларнинг тўғри, ўз вақтида киритилиб борилиши мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, "Баркамол авлод” болалар марказлари директорларининг ўз масъуллигини қанчалик ҳис этишига боғлиқ.

Фойдаланувчилар қуйидаги имкониятларга эга бўлиши мумкин:

— маълумотни қисқа муддатда олиш;

— 50дан ортиқ параметр бўйича маълумот қидириш;

—ахборот жойлашишини динамик равишда дастурларга экспорт қилиш;

— маълумотларни архив(Ехcеl)га ўтказиш ёки сават(корзина)га ташлаш;

— статистикадан бохабар бўлиш.

Мазкур тизим – www.e-mакtab.uzдан фойдаланувчилар 50 ортиқ параметр бўйича маълумотлар қидириши, уларни қисқа муддатда олиши, мактабдан ташқари таълимга оид янгиликлардан хабардор бўлиб бориши мумкин.

Turkum: So'ngi yangiliklari | Ko'rishlar: 356 | Qo'shilgan: ADMIN | Reyting: 0.0/0
         Kirish

    Логин:
    Пароль:
         Аудио
        Taqvim
        Андроид
    Kechirasiz Surat yo'q
    Kechirasiz Surat yo'q
    Kechirasiz Surat yo'q
    Kechirasiz Surat yo'q
    Kechirasiz Surat yo'q
        Фото
        Мултфилм Музика







Design by © Diydor