16:34 Facebook фойдаланувчилари Korzinka.uz .... | |
Facebook фойдаланувчилари Korzinka.uz раҳбариятига шикоят билан мурожаат қилишдиFacebook’нинг Maslahat.uz гуруҳи фойдаланувчиси Ўзбекистонда энг кенг Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи раҳбариятига шикоят билан мурожаат қилди. Фойдаланувчининг ёзишича, у 19 март куни соат 11.15да атрофида
Абайдаги "Корзинка”га харид қилиш учун кирган ва харид қилиб бўлгач
касса ёнига борган. Кассада эса ҳар доимгидек одам тирбанд бўлган. У бу
ҳолатни қуйидагича изоҳлайди: "Эътибор берсам ёнимиздаги кассалар ишламаяпти. Ёнимдаги аёл ҳам навбат кўплигидан норози бўлиб гапирди. Мен ҳам шошиб турган эдим. Шу сабабли супермаркет мутасадди ходимига бу хақда ўз норозилигимни билдирдим. Лекин улар менга кассирлар йўқ, дея жавоб қайтаришди. Шундан сўнг ушбу ҳолатни дарҳол телефонга суратга ола бошладим. Ишонсангиз 5 дақиқа ўтар ўтмас бўш кассаларга кассирлар келиб харидорларга хизмат кўрсата бошлади”. Фойдаланувчи ушбу ҳолатдан Корзинка.уз раҳбариятини хабардор қилишни ўз бурчи деб ҳисоблаганини айтиб ўтган. Дарҳақиқат, баъзи ҳолларда супермаркетларнинг бошқа ердаги дўконларда ҳам ҳудди шундай ҳолатни кузатганмиз. Эҳтимол фойдаланувчининг мазкур мурожаати келгусида бундай муаммолар юзага келишини олдини олишга хизмат қилса ажаб эмас. | |
|