08:38 Ёдгор Мирзажонов касбини ўзгартирди?! | |
"Ниҳол” мукофоти совриндори Ёдгор Мирзажонов "96 соат” номли сериалда суратга тушди. Унда хонанда бош рoлни ижро этди, деб хабар беради "Popcorn.uz” сайти. Бу сериални тасвирга тушириш жараёнида хонанда кўплаб қийинчиликларга дуч келди. Аввалига 96 соат жарликда қолиб кетди. Бўрилар қувғинига учради. Сўнг жуда кўп хавфли ҳолатларга тушдиМазкур фильмнинг режиссёри Акром Исоқов. Сериалда таниқли актёрлардан Карим Мирҳодиев, Беҳзод Муҳаммадкаримов ҳам асосий ролларни ижро этишган. Қолаверса, Ёдгор Мирзажонов ушбу сериал учун саундтрек куйлади.Маълумот учун, Ёдгор Мирзажонов аслида Санъат институтининг мусиқали драма актёри йўналишида таҳсил олган. У "Севги фазоси" мелодрамасида,"Оловуддиннинг янги саргузаштлари","Сеҳрли узук" мусиқали фильмларида ҳам суратга тушган. | |
|