Теги
Кино Soundtreck










Минусофки








Талабалар
Наш опрос
Siz Qaysi Radioni Tinglaysiz ?
Всего ответов: 25
Статистика

    Онлайн всего:  6 1
    Гостей:    6 1
    Пользователей:    0

Primera Taronalar
Zohirshoh Jo'rayev-Dar kunji dilam 2019
Zohirshoh Jo'rayev-Dar kunji dilam 2019
Hurshid Tursunov-Yomg'irli osmon 2019
Hurshid Tursunov-Yomg'irli osmon 2019
Faxriddin Usubaliyev-Qiynama 2019
Faxriddin Usubaliyev-Qiynama 2019
Alisher Zokirov-Menman 2018
Alisher Zokirov-Menman 2018
08:07
Тошкентда аёлларни жинсий қулликка сотган

Тошкентда аёлларни жинсий қулликка сотган яна бир жиноий гуруҳ фош этилди.

Ҳар йили миллионлаб инсонлар одам савдоси қурбонларига айланишади. Ушбу шармадали жиноятнинг энг оммалашган кўриниши эса, жинсий қулликка мажбурлашдир. Бундай манфур кимсаларнинг тузоғига бугун ҳар жойда дуч келиш мумкин. Афсуски, ана шундай  номард, ноинсоф, виждонсиз кимсалар бизнинг юртимизда ҳам учраб туради. Улар мўмай даромад учун инсон шаъни, қадр-қимматини топташдан ҳам қайтмайдилар, аксинча, ўз ҳамюртларини пуллашга шай туришади. 

"Одамфурушлар” қийин вазиятларга тушиб қолган инсонлар, айниқса, иродасиз, ўта содда ва ишонувчан ёшларни "илинтириш” учун турли найрангларни ишга солишади. Улар шоҳона ҳаёт ҳақидаги чўпчаклари билан ўз қурбонларининг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдиришади. Уларнинг гапига ишондингизми, тамом...

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи икки қиз 24 ёшли Замира Б. Ҳамда 22 ёшли Гўзал Р, (жабрланувчиларнинг исм-фамилиялари маълум сабаларга кўраўзгартирилди, айбдорларнинг эса, ҳақиқий исм-фамилиялари ошкор этилди – таҳр.) ҳам ана шундай кимсаларнинг макр тузоғига осонгина илинишди. 

Тақдир уларни пойтахтнинг Яшнобод туманида яшовчи 35 ёшли Мияссар Бобораҳимовага рўпара қилди. Аёл ҳар доим башанг кийиниб, ёнида жарақ-жарақ пул олиб юрарди. У турмуш ўртоғи тайинли бир жойда ишлашмаса-да, икки нафар фарзандларини ҳеч кимдан кам қилмай ўстиришарди. Кейинчалик бу аёл ўз жигарбандларин ифлос, ўзгаларнинг кўз-ёшлари ва қони билан ювилган ҳаром пуллар эвазига  боқиб келгани маълум бўлди. 

Хуллас Мияссар ўзининг янги "мижозларига” "оёқни узатиб, бойваччалардек яшашни истасаларинг, Туркияга ишлагани боринглар” дея маслаҳат берди.  

Қизлар аёлнинг башанг кийимлари, зебу-зийнатларию оғзини тўлдириб гапиришини кўриб, унинг тузоғига оппа-осон илиниб бўлишганди. 

Ишонувчан дугоналарни лаққа туширганига шубҳа қилмаган фирибгар аёл уларга "ғамхўрлигини” кўрсатиш мақсадида йўлкира, ишга жойлашиш билан боғлиқ ҳамма харажатларни ўзи зиммасига олди. Истанбулда қизларни бир таниши кутиб олиб, турар-жой, меҳмонхона хизмати соҳасида юқори маош тўланадиган иш, ҳужжатларни расмийлаштириш сингари ишларни ўзи ҳал қилишини тушунтирди. 

2014 йилнинг августь ойида чипталар харид қилинди. Мияссар "сарфланган 3000 долларни кейинчалик ишлаб пул топганларингда қайтарарсизлар” деди опаларча ғамхўрлик билан.

Шўрлик қизалоқлар ваъда қилинган жаннат саробдан ўзга нарса эмаслигига манзилга етиб боришлари билан амин бўлишди. М.Бобораҳимовнинг "танишлари” оддий қўшмачилар бўлиб чиқди. Улар икки дугонанинг ҳамма ҳужжатларини олиб қўйгач, тўғри фоҳишахонага олиб боришди. Шу тариқа икки қизнинг жаҳаннамдаги ҳаёти бошланди. 

Замира билан Гўзал кўзи қонга тўлган эркакларнинг шаҳвоний истакларини мажбуран бажариб юрган айни кезларда уларни хорижлик ҳамкорларига пуллаган аёл янгидан-янги "ўлжалар”га тузоқ қўйиш билан овора эди. У айнан иши юришмай қолган, қад-қомати келишган, чиройли қизларни қидирарди. 

Бу гал унинг тўрига жиззахлик жиззахлик рушана тушиб қолди. Мияссар 25 ёшли бу аёлни пухта ишланган режа асосида "ўраш”га киришди. 2014 йилнинг сентябрида Рушанага "беғараз қарз” эвазига самолётга чипта сотиб олинди. Уни ҳар галгидек  Истанбулда Мияссарнинг танишлари кутиб олишди. Кейин унинг ҳужжатларни олиб қўйишди ва мажбуран фаҳш ботқоғига судрашди. 

Инсон зоти тоқат қилиши мушкул бўлган хўрликларни бошдан кечирган уч қиз орадан бир неча ой ўтиб, Ўзбекистонга қайтишга муваффақ бўлишди. Бироқ, афсуски, бу ҳаммаси яхшилик билан тугади, дегани эмас. Зеро, Мияссар ва унинг манфур шериклари бу гулдек қизларнинг бахтини барбод этишмадими?

Хўш, Мияссар Бабарахимовага нима бўлди, дерсиз? Албатта унинг жиноятлари жазосиз қолгани йўқ. Унинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-2 моддасига асосан жиноий  иш қўзғатилди. Уни 2015 йил 9  август куни ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбир натижасида қўлга олишди ва шу тариқа унинг манфур кирдикорларига чек қўйилди.

Turkum: So'ngi yangiliklari | Ko'rishlar: 496 | Qo'shilgan: ADMIN | Reyting: 0.0/0
         Kirish

    Логин:
    Пароль:
         Аудио
        Taqvim
        Андроид
    Kechirasiz Surat yo'q
    Kechirasiz Surat yo'q
    Kechirasiz Surat yo'q
    Kechirasiz Surat yo'q
    Kechirasiz Surat yo'q
        Фото
        Мултфилм Музика







Design by © Diydor