Теги
Кино Soundtreck










Минусофки








Талабалар
Наш опрос
Siz Qaysi Viloyatdansiz ?
Всего ответов: 46
Статистика

    Онлайн всего:  6 1
    Гостей:    6 1
    Пользователей:    0

Primera Taronalar
Zohirshoh Jo'rayev-Dar kunji dilam 2019
Zohirshoh Jo'rayev-Dar kunji dilam 2019
Hurshid Tursunov-Yomg'irli osmon 2019
Hurshid Tursunov-Yomg'irli osmon 2019
Faxriddin Usubaliyev-Qiynama 2019
Faxriddin Usubaliyev-Qiynama 2019
Alisher Zokirov-Menman 2018
Alisher Zokirov-Menman 2018
09:48
ЎзДЖТУ ректори талабасининг....

ЎзДЖТУ ректори талабасининг муаммосига Facebook'да жавоб берди

Хориждаги университетлардан бирига магистратурада таҳсил олиш учун ҳужжат йиғиб юрган Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети талабаси ҳужжат йиғиш жараёнида дуч келган муаммо юзасидан Facebook ижтимоий тармоғининг Maslahat.uz гуруҳига мурожаат қилди.

Хусусан талабанинг мурожаатида шундай дейилади:

"Кореяга магистратурага ҳужжат топшираётган эдим. Ҳужжатлар орасида айни дамда Университетнинг 4-босқичида таҳсил олаётганим ва ўқишни июнь ойида тамомлаши ҳақидаги маълумотномага Ўзбекистон Герби акс этган думалоқ муҳр босилиши керак экан. Мазкур муҳр босилиши учун эса мен таҳсил олаётган ОТМ ректори ёҳуд проректорининг имзоси керак. Проректорга мурожаат қилсам, бунга деканни жавобгарлигини айтди, деканнинг имзоси эса гербли муҳр учун асос бўлолмайди, яна проректорга юзландим, энди у халқаро бўлимга жунатди. Халқаро бўлимдагилар эса "нима бўлса халқаро бўлим, халқаро бўлим..”, дея киноя қилишди. Улар эса "ҳали ҳаммаси олдинда Давлат имтиҳонлари бор, улардан ўта олишингизни билмаймизку”, дея жавоб беришди. Аъло баҳоларга ўқиганим боис, имтиҳонларни қандай топширолмаслигим мумкин деб айтганимда, улардан "билмаймиз”, деган жавобни олдим. Деканим қўлдан кеганча ёрдам қилди, лекин уларнинг имзоси барбир гербли муҳр учун асос бўлмайди. Хуллас, ундан бунга югур, бундан унга югур. Ҳужжат топшириш муҳлати эса 25 мартгача. Почта орқали етиб бориши учун ҳам 2 кун кетади, дам олиш кунлари эса почта ишламайди. Нима қилсам экан?”

Талабанинг ушбу муаммоси гуруҳ аъзоларини бефарқ қолдирмади. Ҳамма бир бўлиб муаммога ечим топишга уринди. Энг қизиғи талабанинг муаммоси юзасидан шахсан у таҳсил олаётган Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университет раҳбари ректор Шуҳрат Қаюмовнинг берган жавоби бўлди.

Хусусан, ректор талабасига қарата нима сабабдан мазкур масала юзасидан тўғридан-тўғри ректорга мурожаат қилинмаганлиги, кимда қандай муаммо бўлса, ректорга тўғридан-тўғри мурожаат қилиши мумкинлиги ва 2 ойдан бери электрон почта орқали мурожаат ёзиш мумкинлиги тўғрисида ректор эшигида осилган эълон турганлиги, нима учун талаба шу йўллардан фойдаланмаганлиги ҳақида сўраган.

Талаба эса байрам арафасида университет раҳбариятининг бунданда муҳим ишлари борлигини ва бу масала улар учун унчалик муҳим эмас, деб ўйлаганини айтиб, ректордан узр сўраган.

Бунга ректор Шуҳрат Қаюмов "Битта талаба ёки олти минг нафар талаба, сони муҳим эмас, чунки биз картошка қоп санамаяпмиз. Бизга ҳар бир талаба ҳар бир ҳамкасаба азиз ва муҳим. Албатта агарда уларни нияти тоза ва тўғри булса. Ишонаман, Сизнинг ниятларингиз ҳам шунақа”, - дея жавоб қайтарган.

Бу диалогни кузатиб турган гуруҳ фойдаланувчилари эса бир вақтлар ректорни олдига кириш у ёқда турсин проректорга учрашиш ҳам муаммо бўлганини, ҳозир ректор билан талаба тўғридан-тўғри алоқада сухбат қураётганига қойил қолишганини ҳамда бошқа Олий таълим муассасалари ректорлари бундан ўрнак олишлари кераклиги ёзиб қолдиришган.

Мурожаатига кўра, Жанубий Корея университетига магистратурага ҳужжат топшириш мақсадида бўлган талабанинг муаммоси у таҳсил олаётган университет раҳбаридан олинган маслаҳатдан сўнг қай тарзда ечим топишини кузатамиз. 

Turkum: So'ngi yangiliklari | Ko'rishlar: 502 | Qo'shilgan: ADMIN | Reyting: 0.0/0
         Kirish

    Логин:
    Пароль:
         Аудио
        Taqvim
        Андроид
    Kechirasiz Surat yo'q
    Kechirasiz Surat yo'q
    Kechirasiz Surat yo'q
    Kechirasiz Surat yo'q
    Kechirasiz Surat yo'q
        Фото
        Мултфилм Музика







Design by © Diydor